Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

«Пахтакор» Элит ОЧЛда ҳозиргача қанча даромад топгани маълум

«Пахтакор» Элит ОЧЛда ҳозиргача қанча даромад топгани маълум

Илк бор ташкил этилган Элит Осиё Чемпионлар Лигасида қатнашган «Пахтакор» 1/8 финалга йўлланма қўлга киритди.

Хўш, клуб ҳозиргача қанча даромад қилди? Бу масалага таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ойдинлик киритди. (https://t.me/ANikimbaev/9288)

Гуруҳ босқичидаги иштирок учун 800 000, ҳар бир ғалабага 100 000 доллар, 1/8 финал йўлланмаси учун эса 200 000 доллар берилади. Демак, турнирда бир ғалаба билан нимчоракфиналга чиққан «шерлар» 1 100 000 доллар ишлаб топишди.

- 800 000 — гуруҳ босқичидаги иштирокка
- 100 000 — «Ас Садд» (2:1) устидан ғалабага
- 200 000 — 1/8 финалга чиққани учун

Буёғига рақамлар катталашиб боради. Чоракфинал йўлланмасига — 400 000 доллар, яримфиналга — 600 000 доллар, финалчига — 4 млн доллар, ғолибга эса 10 млн доллар берилади.

Киритилди: 18:20 18.02.2025. Ўқилди: 842 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!