Украинанинг Павлоград шаҳрида Россия дронларининг ҳужуми натижасида 2 киши ҳалок бўлди, 6 киши яраланди.
Бу ҳақда Днепропетровск вилояти губернатори Сергей Лисак маълум қилди.
"Павлоградда янгиланган маълумотларга кўра, икки киши вафот этган. Бир беморнинг аҳволи оғир, қолганларининг аҳволи ўртача", — деди у.
Украина матбуотига кўра, ҳужум натижасида шаҳарда бир неча ёнғин содир бўлган.