Арманистон бош вазири Никол Пашинян сайловолди чиқиши вақтида, агар 300 мингдан 500 минггача фуқаро унга қарши чиқса, лавозимини тарк этишга тайёрлигини билдирди.
“Халқ мен кетишим керак деб қарор қилса, мен дарҳол, жим ва тинч йўл билан, ҳеч қандай музокараларсиз кетаман”, деди Пашинян.
Унинг таъкидлашича, агар “Никол кетиши керак” деган талабни 50 фоиз + 1 овоз қўллаб-қувватласа, у ҳокимиятда қолмаслигини айтган.
Баёнот Пашиняннинг сайловолди тадбири вақтида, иштирокчилардан бири ундан бош вазирликдан кетишни талаб қилганидан сўнг янгради.
Арманистонда навбатдаги парламент сайловлари 7 июнь куни бўлиб ўтади. Сайловларда 17 та партия ва икки партия блоки иштирок этади. Улар орасида Пашинян раҳбарлигидаги “Фуқаролик шартномаси” партияси, собиқ президент Роберт Кочарян бошчилигидаги “Ҳаястан” блоки ҳам бор.