Бугун 18 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Паркентдаги шер фожиаси тафсилотлари маълум бўлди

Паркентдаги шер фожиаси тафсилотлари маълум бўлди

Тошкент вилояти Паркент туманидаги «Lion Park» питомнигида нохуш воқеа содир бўлди.

17 декабрь тонгда Тошкент вилоятидаги питомникда сақланаётган 3 та Африка шери катак эшиги очиқ қолдирилганидан фойдаланиб, питомник ҳудудига чиқиб кетган. 1980 йилда туғилган қўриқчи И.Ф. йиртқичларни катакка қайтармоқчи бўлган, оқибатда шерлар ҳужуми натижасида қўриқчи воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат питомник ходимлари томонидан соат 09:00 ларда аниқланиб, шерлардан иккитаси ухлатувчи ўқ дори воситаси ёрдамида катакка қайтарилган, яна бири эса маҳаллий овчи томонидан отиб ўлдирилган.

Воқеа жойига Паркент тумани ИИБ навбатчилик гуруҳи, туман прокурори, туман прокуратураси терговчиси, вилоят экология бошқармаси ходимлари ва ИИБ махсус қуролланган жанговар гуруҳи чиқиб, воқеа жойи ва марҳумнинг жасади қолдиқларини кўздан кечирган ҳамда тегишли экспертиза тайинланган.

Шунингдек, питомникда мавжуд бўлган барча йиртқич ҳайвонлар саноқдан ўтказилиб, улар жойида эканлиги ва катаклар маҳкамланган ҳолда эканлиги аниқланган.

Айни дамда ҳолат юзасидан Бош прокуратура ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Киритилди: 18:08 17.12.2024. Ўқилди: 2106 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!