Бугун 17 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Паркентда 3 нафар бола бассейнда чўкиб, вафот этди

Паркентда 3 нафар бола бассейнда чўкиб, вафот этди

Паркент туманида уч нафар вояга етмаган бола сув ҳавзасида чўкиб, вафот этганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилди.

Текширишда мутасадди ташкилотлар томонидан "Паркентсой" каналидаги сув оқим бўйлаб ҳосил бўлган, чуқурлиги тахминан 2 метрни ташкил этган, 20*40 м2 ўлчамдаги сув ҳавзасида таъқиқловчи белгилар ўрнатилмаганлиги, аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмаганлиги, ёхуд суъний ташкил топган сув ҳавзасини бартараф этиш чоралари кўрилмаганлиги аниқланди.

Иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатларни текшириш ҳамда бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказиш лозимлигини инобатга олиб, Жиноят кодексининг 116 (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) ва 207 (Мансабга совуққонлик билан қараш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келинади.

Киритилди: 12:31 15.06.2025. Ўқилди: 1054 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!