Париж мэри "Парк де Пренс" стадионини "ПСЖ"га сотмаслигини айтди.
Аввалроқ "ПСЖ" ўзи ўйнайдиган стадионни сотиб олмоқчи экани хабар қилинганди, бироқ шаҳар ҳокимияти бу таклифни номақбул деб ҳисоблаган.
Анн Идальго аввалроқ вазиятга изоҳ берган эди: "ПСЖ" "Парк де Пренс" учун 38 миллион евро таклиф қилди — бу кулгили. Бу блеф ёки демократик қоидаларимизни нотўғри тушунишдир.
Биз 2025 йилда бажармайдиган битта нарса бор. Мен бунга ваъда бермадим. Биз "Парк де Принсес"ни сотмаймиз" - деди Париж мэри Идальго.