Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Пандемия: Туризмга ихтисослашган компаниялар оммавий равишда ёпилмоқда

Пандемия: Туризмга ихтисослашган компаниялар оммавий равишда ёпилмоқда

COVID-19 пандемияси натижасида жаҳон туризм бозоридаги кескин пасайишлар ортидан Таиланддаги туроператорлар бизнесни оммавий равишда тарк этмоқда. 

Хорижлик меҳмонларга хизмат кўрсатиш соҳасидаги фирмаларнинг 30 фоиздан ортиғи, хусусан, туроператорлар, сувенир дўконлари, ресторанлар, экскурсия автобусларига эга компаниялар апрелда фаолиятини тўхтатганди. Уларнинг аксарияти ўз активларини сота бошлади ва ёпилмоқда.

Таиланд туроператорлар ассоциацияси маълумотларига кўра, январдан июнгача муддатда мингдан ортиқ ана шундай компаниялар ўз лицензияларини давлатга қайтариб берган.

Таиландда хорижлик туристларнинг йиллик ҳажми прогнози ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 80 фоизга тушиб кетди.

Хабар қилинишича, асосан хитойлик сайёҳларга хизмат кўрсатадиган фирмалар муаммога дуч келган.

Таиланд спорт ва туризм вазирлигининг ҳисоб-китобига кўра, мамлакатда туризм соҳасидаги корхоналарнинг 60 фоизи ёпилиши мумкин.

Киритилди: 09:45 26.07.2020. Ўқилди: 3120 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!