Бугун 15 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Паҳлавий агар Эронда ҳокимият тепасига келса, Исроилни тан олишини айтди

Паҳлавий агар Эронда ҳокимият тепасига келса, Исроилни тан олишини айтди

Эроннинг охирги шоҳининг тўнғич ўғли Ризо Паҳлавий Ислом Республикаси қулаши мумкин бўлганидан кейин ўрнатиладиган дунёвий давлатнинг асосий сиёсат йўналишини очиб берди.

Бу ҳақда Паҳлавийнинг Эрон халқига мурожаати ижтимоий тармоқда эълон қилинди.

Унинг таъкидлашича, биринчи навбатда, Эроннинг ҳарбий ядро дастури тўхтатилади ва терроризм, уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар савдоси ва радикал исломизмга қарши кураш минтақавий ва глобал ҳамкорлар билан биргаликда олиб борилади.

"Қўшма Штатлар билан муносабатлар нормаллашади, Америка ва унинг халқи билан дўстлигимиз тикланади. Исроил давлати дарҳол тан олинади. Биз Авраам келишувларини кенгайтиришга, уларни Киров келишувларига айлантиришга интиламиз, бу эса озод Эрон, Исроил ва араб дунёсини бирлаштиради", деб таъкидлади у.

Паҳлавий демократик Эрон ўз иқтисодиётини савдо, инвестиция ва инновациялар учун очишини ва глобал иқтисодиётга инвестиция киритишга интилишини қўшимча қилди.

"Ислом Республикасининг қулаши ва Эронда дунёвий, демократик ҳукуматнинг ўрнатилиши нафақат халқимнинг қадр-қимматини тиклайди, балки минтақа ва бутун дунёга ҳам фойда келтиради", деб хулоса қилди Паҳлавий.

Киритилди: Бугун 11:45. Ўқилди: 604 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!