Бугун 15 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп: "Эронда қотилликлар тўхтади"

Трамп: "Эронда қотилликлар тўхтади"

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрондаги қотилликлар тўхтаганини маълум қилди.

Америка етакчиси бу баёнотни Оқ уйда бўлиб ўтган ҳужжатларни имзолаш маросимида айтди.

"Бизга Эрондаги қотилликлар тўхтаётгани айтилди - улар аллақачон тўхтаган", деди у.

Трамп шунингдек, бу маълумотни "текшириб кўришини" таъкидлади: "Агар бу ҳақиқат бўлмаса, биз жуда ғазабланамиз".

Эронда норозилик намойишлари 28 декабрь куни миллий валютанинг тўсатдан қулаши ортидан бошланган ва ўшандан бери мамлакат бўйлаб камида 46 та шаҳарга тарқалди. Хабарларга кўра, юзлаб одамлар, жумладан, болалар ҳалок бўлган ва яна кўплаб одамлар яраланган.

Киритилди: Бугун 10:00. Ўқилди: 982 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!