АҚШ сенаторлари НАТО ҳудудларини, жумладан Гренландияни босиб олишни тақиқловчи қонун лойиҳасини тайёрлади.
Мазкур ҳужжат Пентагон ва Давлат департаментига Конгресс томонидан ажратилган маблағлардан ҳарбий блокада, аннексия ёки ҳарбий амалиётлар ўтказиш учун фойдаланишни чеклашни назарда тутади.
Financial Times ёзишича, Европада АҚШ Гренландияни аннексия қилиши халқаро хавфсизлик тизимига жиддий путур етказиши мумкинлиги ҳақида хавотирлар мавжуд. Politico ҳам Европа давлатлари ушбу сценарийни кескин салбий баҳолаётганини таъкидлаган.