АҚШ минтақадаги кескинлик кучайгани фонида Эронга яқин 24 соат ичида зарба бериши мумкин.
Бу ҳақда Reuters манбаларга таяниб хабар бермоқда.
АҚШ эҳтиёт чораси сифатида Яқин Шарқдаги муҳим ҳарбий базалардан шахсий таркибнинг бир қисмини олиб чиқишни бошлаган. Икки нафар европалик расмийнинг айтишича, Вашингтоннинг ҳарбий аралашуви эҳтимоли юқори бўлиб, зарбалар яқин 24 соат ичида берилиши мумкин.
Исроил расмийси эса АҚШ президенти Дональд Трамп эҳтимолий аралашув бўйича қарор қабул қилганини, аммо операциянинг аниқ кўлами ва вақти ҳали белгилаб олинмаганини маълум қилган.