"Манчестер Сити" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Бернарду Силва "Барселона" футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Манбага кўра, каталонияликлар португалиялик футболчини текинга ўз сафига қўшиб олишни жуда хоҳламоқда, чунки у ҳалигача "шаҳарликлар" билан тугаётган шартномасини узайтирмаган. Жорий қишда "Барселона" Силва билан ёзги трансфер борасида келишиб олмоқчи.
31 ёшли ярим ҳимоячи "Манчестер Сити" сафида 2017 йилдан буён тўп тепиб келмоқда. Бу мавсумда футболчи барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 29 та учрашувда қатнашиб, битта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.