Бугун 11 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Пропан нархининг кўтарилиши бўйича баёнот эълон қилинди

Пропан нархининг кўтарилиши бўйича баёнот эълон қилинди

Рақобат қўмитаси ички бозорда суюлтирилган газ (пропан) маҳсулоти реализациясида юзага келган вазият бўйича баёнот билан чиқди.

Биржа савдоларида 2025 йилда жами 358 минг тн суюлтирилган газ сотилган. Бунда, сотилган маҳсулотнинг 61 фоизи (219 минг тн) маҳаллий ва 39 фоизи импорт маҳсулот ҳиссасига тўғри келган.

Таъкидлаш жоизки, ушбу кўрсаткич январ-июл ойларида ўртача 80 фоизгачани ташкил этган бўлса, август ойидан бошлаб ички бозорда маҳаллий маҳсулотнинг ҳиссаси камайиб бориб, 2025 йил декабр (35 фоиз) ойи ва 2026 йил январь ойининг ўтган даврида 10 фоизгача пасайиб кетган.

Бунга асосий сабаб, маҳаллий маҳсулотни аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига йўналтирилганлиги маълум қилинди.

Маҳаллий маҳсулот бошланғич нархи ўтган йил давомида деярли ошмаганлиги, шунингдек, Қўмита томонидан суюлтирилган газ бошланғич нархига 20 фоиз спред (бошланғич нархга нисбатан ўсиш чегараси) ва 1 та савдо сессиясида 5 тн (муқаддам 10 тн) харид лимити ўрнатилганлиги ҳисобига маҳаллий маҳсулот сотилиш нархи 1 тн учун 7 млн сўмдан ошмаган. Шу ўринда, импорт маҳсулот нархи 8 млн сўмгача шаклланган.

Ўз навбатида, маҳаллий ва импорт маҳсулотнинг бошланғич (50 фоиз) ва сотилиш (35 фоиз) нархи ўртасида 40 фоизгача тафовут мавжуд.

Бироқ, сўнгги ойларда ички бозорда импорт маҳсулот улуши ва талабнинг ошиши ҳисобига биржа савдоларидаги ўртача нарх импорт маҳсулот ҳисобига шаклланмоқда.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари томонидан импорт маҳсулотнинг бошланғич нархлари оширилиши сабабли бугунги кунда 1 тн суюлтирилган газ маҳсулоти ўртача 9,5 млн сўмгача сотилмоқда, декабрга нисбатан ўсиш 20 фоиз.

Ўз навбатида, Қўмита томонидан ички бозорда суюлтирилган газ (пропан) нархларини барқарорлаштириш мақсадида ваколат доирасида тезкор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги нархлар юзасидан доимий мониторинг ўрнатилган.

Таъкидлаш жоизки, республикада, суюлтирилган газ (пропан)да ҳаракатланувчи автомобиллар сони 11 фоизни ташкил этади. Шунингдек, ички бозорда автомобиллар учун реализация қилинган ёқилғи маҳсулотлар суммасининг атиги 5 фоизини суюлтирилган газ(пропан) ташкил этади.

«Бироқ, бугунги кундаги вазиятда чакана нархлар тўғрисида ҳар қандай маълумотнинг ёритилиши ёки нархлар ошиши тўғрисида ахборот тарқатилиши ички бозорда ягона нарх шаклланишига ва бозор тамойиллари бузилишига олиб келиши мумкин.

Шу сабабли, барча ижтимоий тармоқ фаолларини ички бозорда нархлар ошишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай ахборотларни тарқатмасликка чақирамиз», дейилади қўмита хабарида.

Аввалроқ Энергетика вазирлиги метан заправкаларига чеклов қўйилиши бўйича маълумот берганди.

Киритилди: Бугун 13:50. Ўқилди: 1451 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!