Бугун 15 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эрон ва Исроил бир-бирига ҳужум қилмасликка келишиб олди

Эрон ва Исроил бир-бирига ҳужум қилмасликка келишиб олди

Эрон ва Исроил 2025 йил декабрь ойи охирида бир-бирига зарба бермасликка келишиб олишган.

The Washington Post (WP) бу ҳақда манбаларга таяниб хабар берди.

"Декабр ойи охирида, Эрондаги норозилик намойишлари бошланишидан бир неча кун олдин, Исроил расмийлари Россия орқали Эрон раҳбарларига Исроилга биринчи бўлиб ҳужум қилинмагунча, улар Эронга зарба бермасликлари ҳақида хабар беришган. Минтақадаги дипломатлар ва расмийларнинг сўзларига кўра, Эрон Россия каналлари орқали олдиндан огоҳлантирувчи зарба беришдан тийилиши ҳақида жавоб берган", деб хабар беради The Washington Post.

Газета манбаларига кўра, бу Исроил Ливанда "Ҳизбуллоҳ"га қарши кенг кўламли ҳарбий кампания тайёрлаётган пайтда содир бўлган.

Икки манбанинг қўшимча қилишича, Эрон Исроилнинг таклифига ижобий жавоб берган. Бироқ, Теҳрон ҳали ҳам эҳтиёткор эди, чунки Исроилнинг кафолатлари АҚШнинг кейинчалик Исроил ҳарбийлари билан мувофиқлаштирилган ҳолда Эронга зарба бериши эҳтимолини очиқ қолдирди.

Бироқ, The Washington Post (WP) ёзганидек, Эрон шаҳарларидаги норозилик намойишлари фонида Исроил ва Эроннинг норасмий келишувларга муносабати ўзгарганми ёки йўқми, номаълум. Шунингдек, Исроил келишувдан воз кечиб, Эронга АҚШнинг мумкин бўлган зарбаларига қўшилиши мумкинми ёки йўқми, номаълум.

Январь ойи бошида Исроилнинг Kan телеканали дипломатик манбаларга таяниб, Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху яқинда Россия президенти Владимир Путин билан бўлиб ўтган суҳбатда ундан Теҳронга Исроил Эронга ҳужум қилиш ниятида эмаслигини етказишни сўраганини хабар қилди. Kan буни Исроил ҳужуми муқаррар деб ҳисоблаган Эрон биринчи бўлиб зарба берадиган сценарийнинг олдини олишга уриниш билан боғлади.

Киритилди: Бугун 10:30. Ўқилди: 721 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!