Буюк Британияда 80 дан ортиқ киши «Оземпик» ва «Tirzepatid» каби дори воситаларини қабул қилиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақида Daily Mail хабар берди.
Ушбу дорилар асосан қандли диабет ва вазн йўқотиш учун қўлланилади. Британия дори воситалари ва тиббий буюмларни тартибга солиш агентлиги (МҲРА) январь ойининг охирида ушбу дорилар билан боғлиқ 22 та ўлим ҳолатини қайд этди.
Бундан ташқари, II турдаги қандли диабетни даволаш учун мўлжалланган бошқа препаратлар туфайли яна 60 та ўлим ҳолати аниқланган.
Мутахассислар ва Шошилинч тиббиёт жамияти каби ташкилотлар «Ozempik», «Tirzepatid» ва бошқа вазн йўқотиш дориларини буюришда чекловларни кучайтиришга чақирмоқда.