Ушбу ОАВнинг икки асосчиси 15 йилдан қамоқ жазоси олди. Улар молиявий жиноятларда айбланди, аммо Озарбойжонда бундай муддатлар одатда давлатга хоинликда айбдор деб топилганларга берилади.
Toplum TV Озарбойжон вазирликлари, мансабдор шахслар ва уларнинг оилавий кланларидаги коррупция бўйича суриштирувлари билан танилган
Икки йил аввал қабул қилинган ОАВ фаолияти тўғрисидаги қонун Озарбойжонда матбуотнинг хориждан молиялаштирилишини тўлиқ тақиқлаган бўлиб, бу нашр ходимларига пул контрабандаси бўйича айблов эълон қилиш имконини берди. Кейинчалик бунга ноқонуний тадбиркорлик, маблағларни ўзлаштириш, солиқ тўлашдан бош тортиш ва ҳужжатларни сохталаштириш айбловлари ҳам қўшилди.