Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Озарбайжонда Ўзбекистоннинг каштачилик ва тикувчилик анъаналарига бағишланган кўргазма очилди

A A A
Озарбайжонда Ўзбекистоннинг каштачилик ва тикувчилик анъаналарига бағишланган кўргазма очилди

Озарбайжон пойтахтидаги Ҳайдар Алиев марказида “Чоклардаги мерос: Ўзбекистоннинг каштачилик ва тикувчилик анъаналари бўйлаб саёҳат” кўргазмаси очилди. Бу ҳақда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева хабар берди.

Қайд этилишича, унда 140 дан ортиқ безакли амалий санъат намуналари тақдим этилган.

Сўзаналар каштачи усталар томонидан ойлар давомида тикилади. Улардаги ҳар бир гул ва нақшлар чуқур маънога эга. Анъанавий зар чопонларимиз, ранг-баранг сўзаналар ва қимматбаҳо тошлар билан безалган кумуш тақинчоқлар кўргазмага ташриф буюрувчиларда унутилмас таассурот қолдиради, деган умиддаман, — деб ёзади Мирзиёева.

Ўз навбатида президент ёрдамчиси музей мутахассислари ва ушбу кўргазмани ташкил этишда қатнашган барчага чин юракдан миннатдорлик изҳор этган.

Киритилди: 11:54 18.03.2024. Ўқилди: 917 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!