Бу ҳақда Россия ТИВ департаменти директори ўринбосари Алексей Фадеев маълум қилди.
"Озарбайжонга Киевдаги “неонацист” тузумига қурол-яроғ ёки Россия эълон қилган икки томонлама ёрдам етказиб бериш борасидаги позициямиз яхши маълум.", — деди у.
Шунингдек, у бундай ҳаракатлар можарони ҳал этишга ёрдам бермаслигини ва аксинча, вазиятни янада оғирлаштиришини таъкидлади.
Аввалроқ, Озарбайжон ҳукуматига яқин манбалари, агар Россия армияси Озарбайжоннинг Украинадаги газ иншоотларига ҳужумларни давом эттирса, Боку Киевга қурол-яроғ етказиб беришга қўйилган тақиқни бекор қилиши мумкин. Бу ерда гап, жумладан, совет артиллерияси ва ҳарбий техникасини етказиб беришга қўйилган эмбаргони бекор қилиш ҳақида бормоқда, деб хабар берган эди.