Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддасига мувофиқ, ов қилиш, балиқ овлаш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш қоидаларини бузган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилади.
Жавобгарлик чоралари қуйидагича белгиланган:
✅ Фуқаролар учун — БҲМнинг 20 дан 70 бараваригача жарима.
✅ Мансабдор шахслар учун — БҲМнинг 30 дан 100 бараваригача жарима.
✅Қўпол ёки такрорий ҳолатларда — ов қилиш ҳуқуқидан 3 йилгача маҳрум этиш ва ҳуқуқбузарликда фойдаланилган қурол-асбобларни мусодара қилиш мумкин.
📌2020–2024 йилларда 1 081 нафар, 2025 йилнинг 1 ярмида эса 87 нафар шахс ушбу модда бўйича жавобгарликка тортилган.