Бугун 25 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

ОТМларда контракт маблағларини тўлаш муддати узайтирилди

ОТМларда контракт маблағларини тўлаш муддати узайтирилди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли баёни билан қуйидаги тоифадаги фуқаролар учун тўлов-контракт муддатлари узайтирилди:

  • бакалавриат ва магистратурада бугунги кунга қадар дарсларда қатнашиб, якуний имтиҳонларни муваффақиятли топширган абитуриентлар (биринчи босқич);
  • ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар.

Улар учун базавий ва табақалаштирилган тўлов-контрактнинг бир йиллик ўқитиш қийматининг 100 фоизини тўлаш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2026 йил 10 июнга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.

Амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати олий таълим ташкилотлари раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.

Киритилди: Бугун 21:11. Ўқилди: 211 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!