Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ота-онаси бедарак йўқолган инсонларга васийлик ёки ҳомийлик белгиланади

Ота-онаси бедарак йўқолган инсонларга васийлик ёки ҳомийлик белгиланади

Қонунчиликка кўра, васийлик ёки ҳомийлик етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга қуйидаги ҳолларда белгиланади:

ота-онаси вафот этганда ёки суд томонидан вафот этган деб эълон қилинганда;

ота-онаси суд қарори билан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганда ёки уларнинг ота-оналик ҳуқуқи чекланганда;

ота-онаси икки ойдан ортиқ касал бўлиши оқибатида ўзларининг ота-оналик мажбуриятларини бажара олмаганда;

ота-онаси суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилганда;

ота-онаси бедарак йўқолганда;

ота-онаси болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганда, шу жумладан, ота-она тарбия, даволаш муассасалари, тиббий-ижтимоий муассасалар ва шунга ўхшаш муассасалардан боласини олишдан бош тортганда, шунингдек, бошқа зарур ҳолларда.

Киритилди: 10:45 05.01.2025. Ўқилди: 451 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!