Бугун 3 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ота-оналар учун қўшимча таътил берилади

Ота-оналар учун қўшимча таътил берилади

4 ноябрдан мактабларда кузги таътил бошланмоқда. Фарзандлар таътилда бўлган пайтда улар билан кўпроқ вақт ўтказишни истаган ота-оналар учун қонунчиликда имкониятлар белгиланган.

Меҳнат кодексининг 401 ва 402-моддаларига кўра, айрим тоифадаги ота-оналар ҳар йили қўшимча таътил олиш ҳуқуқига эга.

Кимлар фойдаланиши мумкин? 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ фарзанди ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган фарзанди бор ота-оналардан бири (ота-она ўрнини босувчи шахс).

Қандай таътиллар берилади? Ҳар йили камида 4 календар кун ҳақ тўланадиган қўшимча таътил.
Ота-оналардан бирининг хоҳишига кўра, ҳар йили 14 календар кунгача иш ҳақи сақланмайдиган таътил.

Муҳим жиҳатлар:
▫️Ушбу таътиллар йиллик меҳнат таътилига қўшиб ёки иш берувчи билан келишилган ҳолда алоҳида (тўлиқ ёки қисмларга бўлиб) олиниши мумкин.
▫️Таътиллардан фақат тегишли иш йили давомида фойдаланилади. Фойдаланилмаган таътиллар кейинги иш йилига кўчирилмайди.
▫️Ҳақ тўланадиган қўшимча таътил пулли компенсацияси билан алмаштирилмайди.

Киритилди: Бугун 15:52. Ўқилди: 496 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!