Бугун 10 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Остон Ўрунов фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин

Остон Ўрунов фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин

Ўзбекистон терма жамоаси ва Эроннинг “Персеполис” клуби футболчиси Остон Ўрунов фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақида Спорт Тазан нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Бешиктош” клуби ўзбекистонлик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи ва ҳозирда унинг атрофидаги вазиятни ўрганмоқда. Агар Остонда жароҳатлар билан боғлиқ муаммо бўлмаса, турк клуби футболчини қўлга киритиш учун расмий таклиф юбориши мумкин.

Бироқ, бу трансфернинг олдидаги асосий тўсиқ Теҳрон клуби бош мураббийи Исмоил Картал бўлиши мумкин, чунки “Фенербаҳче” собиқ устози Ўруновнинг ўйин услубини юқори баҳолайди ва уни таркибда сақлаб қолишдан манфаатдор.

Маълумот учун, ярим ҳимоячи 21 январь куни Эрон чемпионати доирасидаги “Зобаҳан”га қарши баҳсда жароҳат олиб майдонни тарк этган эди. Учрашувдан кейинги текширувда Ўруновнинг жароҳати анча жиддийлиги ва у камида 5 ҳафтани ўтказиб юбориши айтилганди. Футболчи жароҳатдан тиклана олмади ва Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги Қирғизистон ва Эронга қарши учрашувларини ўтказиб юборди.

Киритилди: 23:21 31.03.2025. Ўқилди: 716 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!