Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Осиё кубоги U-17. Ўзбекистон мезбон Саудияни йирик ҳисобда таслим қилди ва гуруҳни пешқадам сифатида якунлади

Осиё кубоги U-17. Ўзбекистон мезбон Саудияни йирик ҳисобда таслим қилди ва гуруҳни пешқадам сифатида якунлади

Футбол бўйича 17 ёшлилар ўртасида Осиё Кубоги доирасидаги 3-тур учрашувлари 9 апрель, чоршанба куни ўтказилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлим аввалида эса мусобақа мезбонлари дарвозаси томон пенальти белгиланди. Ушбу вазиятни Жамшидбек Рустамов аниқ ижро этиб, ҳисобни очди.

Орадан 6 дақиқа ўтар-ўтмас Асилбек Алиев ҳисобни иккитага оширди. 70-дақиқага келиб эса Жамшидбек Рустамов дубль қайд этиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Шундай қилиб, ўзбекистонлик ёшлар ушбу ғалаба билан Осиё чемпионати “А” гуруҳида 9 очко билан пешқадамликни қўлга киритиб, чорак финалга йўл олди.

U-17 Осиё чемпионати

3-тур

9 апрель, чоршанба

Саудия Арабистони — Ўзбекистон 0:3

Голлар: 0:1 — 57, Жамшидбек Рустамов, 0:2 — 63, Асилбек Алиев, 0:3 — 70, Жамшидбек Рустамов.

Киритилди: 03:52 10.04.2025. Ўқилди: 1120 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!