Бугун 26 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Орлеанда маҳаллий яҳудий жамиятининг раввинини калтаклашди

Орлеанда маҳаллий яҳудий жамиятининг раввинини калтаклашди

22 март, шанба куни Орлеанда раввин Арье Энгельберг 9 ёшли ўғлининг кўз ўнгида калтакланди. Ҳужум улар синагогадан уйга қайтаётганларида содир бўлган.

Ici Orléans газетасининг ёзишича, бир йигит куппа-кундузи кўчада раввин ва унинг ўғлининг олдига югуриб келиб, уларни қўл телефонига суратга олиб: "Сизлар яҳудиймисизлар?.. Сиз яҳудийсиз!" - деди ва безори эркакка тупурди, сўнг уни тепиб, ура бошлади. Кўчада ўткинчилар пайдо бўлгач, безори ғойиб бўлди.

Нашрнинг ёзишича, бир неча соатдан кейин полиция 16 ёшли гумонланувчини қўлга олган. У полиция бўлимида қолмоқда.

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Х ижтимоий тармоғида раввин Арье Энгельбергга тезроқ тузалиб кетишини тилаб, шунингдек, Франция ва бутун Европада антисемитизм авж олгани Европа ҳукуматлари ва жамияти учун хавотирли сигнал бўлиши кераклигини ёзди. "Антисемитизм хавфли ва муросасиз муносабатни талаб қилади", деб ёзган Саар антисемитизмга "қарши курашиш"га чақирган.

Киритилди: 02:32 24.03.2025. Ўқилди: 1307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!