Бугун 6 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Оралиқ сайловлар аслида Трамп фаолиятига берилган сиёсий баҳо!

Оралиқ сайловлар аслида Трамп фаолиятига берилган сиёсий баҳо!

АҚШда оралиқ сайловларга бир ойдан кам вақт қолди.

3 ноябрь куни АҚШда оралиқ сайловлар бўлиб ўтади. Унда Вакиллар палатасининг 435 аъзоси, Сенатнинг 35 аъзоси, шунингдек 36 штат губернатори ва минглаб маҳаллий мансабдорлар сайланади.

Жорий сайловлар президент Дональд Трамп фаолиятига берилган сиёсий баҳо сифатида ҳам қаралмоқда. AP/NORC сўровига кўра, респондентларнинг 31 фоизи Трамп фаолиятини маъқуллаган, 69 фоизи эса уни қўллаб-қувватламаган. Айрим сўровларда Демократик партия номзодлари республикачилардан устун келмоқда.

Сиёсатшунос Скотт Эрб сайловлар натижаси бўйича бир нечта эҳтимолий сценарийни илгари сурди.

Унинг биринчи сценарийсига кўра, демократлар Сенатда устунликни қўлга киритиши мумкин. Бу ҳолат Трамп маъмурияти учун жиддий сиёсий қийинчиликларни келтириб чиқариб, Конгрессда президент сиёсатига қарши босимни кучайтириши эҳтимол.

Иккинчи сценарийда республикачилар Сенатдаги кўпчиликни сақлаб қолади. Бундай натижа Трамп маъмуриятига оппозиция босимига қарши муҳим сиёсий таянчни сақлаб қолиш имконини беради.

Учинчи эҳтимол — сайловолди сўровларига зид равишда республикачиларнинг кутилмаган ғалабаси. Сиёсатшунос бундай сценарийни ҳам истисно қилмаяпти.

Тўртинчи сценарий эса сайлов натижалари юзасидан сиёсий ва ҳуқуқий баҳслар кучайиб, конституциявий инқироз юзага келишини назарда тутади.

Шу боис 3 ноябрдаги оралиқ сайловлар АҚШдаги сиёсий кучлар нисбати ва Трамп маъмуриятининг кейинги фаолияти учун муҳим аҳамият касб этиши кутилмоқда.

Киритилди: Бугун 20:05. Ўқилди: 313 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!