Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Оқ уйда Майк Уолцнинг келажаги муҳокама қилинмоқда — Politico

Оқ уйда Майк Уолцнинг келажаги муҳокама қилинмоқда — Politico

"АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолцнинг истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақида Оқ уйда фаол муҳокамалар кетмоқда. Бу Қўшма Штатларнинг Яманга берган зарбалари ҳақидаги махфий маълумотларнинг оммавий ахборот воситаларида тарқалиши билан боғлиқ ҳолда юз бермоқда", деб ёзади нашр.

Politico манбаларига кўра, Уолцнинг истеъфога чиқиши истисно қилинмаган, аммо ҳозирча ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган.

Оқ уй расмийлари президент Доналд Трамп яқин бир-икки кун ичида якуний қарор қабул қилишини маълум қилди. Қайд этилишича, президент ҳозирда маълумотлар тарқалиши билан боғлиқ вазиятни кузатиб бормоқда.

Киритилди: 13:08 25.03.2025. Ўқилди: 625 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!