Оқ уйда Зеленскийга нисбатан "қамчи" усули қўлланилгани айтилди.
АҚШ раҳбари Доналд Трампнинг етакчи маслаҳатчиси Жейсон Миллер Украинага ёрдамни тўхтатиш ҳақида сўзлар экан, Трамп Украина етакчиси Владимир Зеленскийни тинчлик битимига жалб қилиш учун "қамчи" усулидан фойдаланганини маълум қилди.
"Президент Трамп қотилликларни тўхтатиш ҳақида гапираётган ягона шахс, ва баъзида раҳбарлар ширинлик усулини, баъзида эса қаттиқ қўл сиёсатини қўллашлари мумкин. Бу ҳолатда эса, менимча, президент Трамп ўз фикрини президент Зеленскийга етказиш учун қаттиқ чоралардан фойдаланмоқда. Унинг мақсади қотилликларни тўхтатишдир. Зеленский музокаралар столига қайтиши керак. У бу масалага жиддий ёндашиши лозим," дея таъкидлади Миллер.