Бугун 30 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Оқ уй раҳбарига Эронга янги зарбалар бериш вариантлари тақдим этилди

Оқ уй раҳбарига Эронга янги зарбалар бериш вариантлари тақдим этилди

АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) қўмондони, адмирал Брэдли Купер АҚШ президенти Дональд Трампга Эронга зарба беришнинг эҳтимолий вариантлари бўйича ҳисобот тақдим этди.

The Wall Street Journal (WSJ) газетаси хабар беришича, учрашув пайшанба куни Оқ уйда бўлиб ўтган.

Нашр маълумотларига кўра, муҳокамада АҚШ ҳарбий вазири Пит Хегсет ва Қуролли кучлар Бош штаб бошлиқлари қўмитаси раиси, генерал Дэн Кейн ҳам иштирок этган.

Газета таъкидлашича, Купер Трампга ҳарбий режалар бўйича шахсан ҳисоботни жуда кам ҳолларда тақдим этади. WSJ баҳолашича, мазкур учрашув Вашингтон Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий операция бошлаш имкониятини тобора жиддийроқ кўриб чиқаётганидан далолат бериши мумкин.

Киритилди: Бугун 10:10. Ўқилди: 355 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!