Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Оқ уй: "Керак бўлса Эрон 1-2 ҳафта ичида ядровий қурол яратиш имкониятига эга"

Оқ уй: "Керак бўлса Эрон 1-2 ҳафта ичида ядровий қурол яратиш имкониятига эга"

Вашингтон маъмуриятининг фикрича, Эрон раҳбарияти шундай қарорга келса, "бир-икки ҳафта" ичида ядровий қурол яратиш имкониятига эга.

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт журналистлар учун ўтказилган навбатдаги брифингда маълум қилди.

"Эрон ядровий қуролга эга бўлиши учун ҳамма нарсага эга. Бунинг учун Олий Раҳбарнинг қарори бўлиши керак. Бу қуролларни ишлаб чиқариш учун бир неча ҳафта керак бўлади. Улар, албатта, нафақат Исроил, балки АҚШ ва бутун дунё учун экзистенсиал хавф туғдиради".

Кэролайн Ливиттнинг сўзларига кўра, "бутун дунё Эрон ядро қуролига эга бўлмаслигига рози".

Киритилди: 08:50 20.06.2025. Ўқилди: 613 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!