Оқ уй Эрон ва АҚШ ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар бошланганини расман тасдиқлади.
Маълум қилинишича, АҚШ, Эрон ва Покистон вакиллари Исломободда уч томонлама юзма-юз учрашув ўтказмоқда.
Баёнотга кўра, музокараларда АҚШнинг мазкур масала бўйича экспертлари ҳам иштирок этмоқда, қўшимча маслаҳатчилар эса Вашингтондан туриб ёрдам кўрсатмоқда.
Аввалроқ хабарларда АҚШ томонидан Жей Ди Вэнс, Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер иштирок этаётгани айтилган эди.
Эрон томонидан эса Муҳаммад Боғаер Ғолибаф ҳамда Аббос Ароқчи қатнашмоқда. Музокаралар Покистон ҳарбий қўмондони Осим Мунир иштирокида ўтмоқда.