Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Эроннинг «иштиҳаси» ортиб бормоқда

Эроннинг «иштиҳаси» ортиб бормоқда

Эрон максимал талабларни илгари сурди: бўғоз устидан назорат, уранга бўлган ҳуқуқ ва АҚШ қўшинларини чиқариш.

Эрон ўзининг тинчлик келишуви лойиҳасини эълон қилди. Ҳужжат Ормуз бўғози устидан Эрон назоратини, уранни бойитиш ҳуқуқини, Барсрий кўрфазидан барча Америка ҳарбий кучларини чиқаришни ҳамда уруш оқибатида етказилган зарар учун товон тўлашни назарда тутади. Оқ уй ушбу режани «принципиал жиҳатдан жиддий эмас» деб баҳолади ва мазмуни ошкор этилмаган муқобил таклиф устида иш олиб бораётганини билдирди.

Таҳлилчилар таъкидлашича, олти ҳафталик урушга қарамай, АҚШнинг дастлабки мақсадларидан ҳеч бирига эришилмаган. Эрон режими, олий раҳбар ва ўнлаб юқори лавозимли амалдорлар ҳалок бўлганига қарамай, сақланиб қолган. Ракета арсеналининг катта қисми асраб қолинган. Ядро дастури тўхтатилмаган. Эроннинг Ормуз бўғозини ёпиш қобилияти назарий эмас, балки амалда исботланган ҳолатга айланган — ва мутахассислар фикрича, бу ҳозир Теҳронга ядро дастуридан ҳам кўра кўпроқ босим ўтказиш имконини бермоқда.

Биньямин Нетаньяху эса ўз навбатида, ўт очишни тўхтатиш «урушнинг якуни эмас, балки барча мақсадларга эришиш йўлидаги тўхташ» эканини таъкидлади.

Ҳатто денгиз қатнови қайта тикланган тақдирда ҳам, энергия бозорларининг барқарорлашуви ойлаб вақт олиши мумкин. Трейдерлар аллақачон нефть нархларига юқори геосиёсий хавфни қўшиб ҳисобламоқда — ва бу омил узоқ вақт сақланиб қолиши кутилмоқда.


Киритилди: Бугун 08:15. Ўқилди: 3406 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!