Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

"Барса" президентининг "Реал" ҳақидаги башорати амалга ошмоқда

"Барса" президентининг "Реал" ҳақидаги башорати амалга ошмоқда

Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лига баҳсида «Жирона»ни мағлуб эта олмади (1:1). Сўнгги вақтларда матбуотда Килиан Мбаппе ўзининг юксак индивидуал маҳоратига қарамай, жамоани кучайтирмаётгани, аксинча, ўйинга дисбаланс олиб кираётгани ҳақидаги гап-сўзлар яна авж олди. Бу ҳолат, айниқса, у Винисиус Жуниор билан бир вақтда майдонда бўлганида яққол кўзга ташланмоқда.

Бу каби муаммоларни «Барселона» раҳбари Жоан Лапорта олдиндан кўра билган эди. Испанияда каталонияликлар гранди президентининг 2024 йилнинг март ойида, яъни юлдуз ҳужумчи Мадридга келишидан бир неча ой олдин Мбаппенинг «Реал»га ўтиши ҳақида айтган фикрларини ёдга олишди.

«Мбаппе «Реал»дами? Уларда муаммолар юзага келади. Улар кимнидир сотишларига тўғри келади, шундай эмасми? Икки нафар муҳим футболчи битта позицияда ўйнай олмайди. Шунингдек, бу трансфердаги рақамлар кийиниш хонасидаги муҳитга ҳам албатта таъсир қилади», — дея Лапортанинг «башоратини» келтирмоқда Barca Universal.

Бугун «Барселона» чемпионатдаги очколар фарқини 9 тагача етказиб олиши мумкин.

Киритилди: Бугун 15:41. Ўқилди: 517 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!