Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Рим папаси Лев XIV: Бомба ташлаётганлар томонида бирорта ҳам Исо шогирди йўқ

Рим папаси Лев XIV: Бомба ташлаётганлар томонида бирорта ҳам Исо шогирди йўқ

Рим папаси Лев XIV Яқин Шарқдаги урушнинг кенгайишини бемаъни ва ғайриинсоний зўравонлик деб атади. Унинг таъкидлашича, бу низода инсон ҳаётига шахсий манфаатлар йўлидаги билвосита зарар сифатида қараляпти.

"Ҳеч қандай фойда болалар ёки оилалар ҳаётидан устун бўла олмайди", — деб ёзди Папа ўзининг Х ижтимоий тармоғида.

У, шунингдек, "Исо шогирдлари" ҳеч қачон бомба ёғдираётганлар тарафида бўлмаслигини ва ҳарбий ҳаракатлар тинчликка олиб келмаслигини алоҳида қайд этди.

Бу Пентагон раҳбари Пит Хегсетнинг "Исо Масиҳ номи билан" америкалик аскарларнинг ғалабаси учун ибодат қилишга чақириши фонида содир бўлди.

Аввалроқ Хегсет Америка халқини ғалаба ва АҚШ қуролли кучлари хавфсизлиги учун ибодат қилишга чақирган эди.

Киритилди: Бугун 12:45. Ўқилди: 537 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!