Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эрон Парламенти Спикерининг ижтимоий тармоқ саҳифасидаги музокаралар ҳақидаги постидан сўнг нефть нархлари кўтарилди

Эрон Парламенти Спикерининг ижтимоий тармоқ саҳифасидаги музокаралар ҳақидаги постидан сўнг нефть нархлари кўтарилди

Эрон Парламенти Спикери Муҳаммад Багир Ғолибафнинг ижтимоий тармоқ саҳифасидаги музокаралар ҳақидаги постидан сўнг нефть нархлари кўтарилди.

Бу ҳақда Эрон оммавий ахборот воситалари ҳам бу маълумотни тарқатишди.

WTI хом нефтининг нархи ҳозирда бир баррель учун 99,60 долларга етгани, бу аввалги кунга нисбатан 1,16 долларга кўплиги ҳақида хабар берилган.

Brent хом нефтининг нархи ҳам бир баррель учун 1,13 долларга кўтарилиб, 97,67 долларни ташкил этди.

Ғолибаф ўзаро келишилган иккита масала ҳали амалга оширилмаганини таъкидлади:

"Ливанда сулҳ тузиш ва музокаралар бошланишидан олдин Эроннинг музлатилган активларини озод қилиш. Бу икки масала музокаралар бошланишидан олдин амалга оширилиши керак."

Киритилди: Бугун 09:20. Ўқилди: 664 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!