Буюк Британия Мудофаа вазири Трампнинг "эскирган флот" ҳақидаги гапларига жавоб қайтарди.
Люк Поллард АҚШ Президенти Доналд Трампнинг Британия ҳарбий-денгиз флотини "эскирган", авиаташувчи кемаларини эса "ишламайдиган ўйинчоқлар" деб атаган фикрларини рад этди. Вазир Қироллик флоти кучли эканини ва айни дамда дунё бўйлаб хизмат ўтаётганини таъкидлади.
Полларднинг сўзларига кўра, Британия Ҳўрмуз бўғозидаги вазиятни барқарорлаштириш ва кемалар қатновини тиклашда иттифоқчиларни бирлаштирувчи "ноёб воситачи" ролини ўйнашга қодир.