Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Россиялик собиқ футболчи Ҳусановни юлдуз марказий ҳимоячилардан устун қўйди

Россиялик собиқ футболчи Ҳусановни юлдуз марказий ҳимоячилардан устун қўйди

Собиқ футболчи Владислав Радимов "Манчестер Сити" ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Ҳозирги "Манчестер Сити"ни Ҳусановсиз тасаввур қилиш қийин. Мен Ўзбекистон терма жамоасининг икки ўйинини кўрдим. Биринчи ўйинда у майдонда йўқ эди — ҳимояда жуда кўп хатолар бўлди, ҳатто рақиб кўп гол уриши мумкин эди.

Иккинчи ўйинда эса Ҳусанов майдонга тушди ва вазият бутунлай ўзгарди. Ҳимоядаги камчиликларни ёпди, жуда кўп хатоларни тўғрилади.

У ўзининг тезлиги ва жисмоний имкониятлари ҳисобидан жуда кучли. Тактик жиҳатдан ҳам яна ўсади. Менимча, у ҳатто Дин Хaусен ва Алесандро Бастонидан ҳам яхшироқ", — деди Радимов.

Киритилди: Бугун 03:04. Ўқилди: 357 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!