ChatGPT дастурчиси OpenAI Google Chrome браузерини сотиб олишга қизиқмоқда.
Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
"Ҳа, бошқалар каби биз ҳам манфаатдор бўлар эдик", деди OpenAIдаги ChatGPT учун масъул Ник Тарли.
Тарлининг таъкидлашича, ChatGPT ҳозирда Chrome учун кенгайтма сифатида мавжуд, бироқ агар OpenAI Google браузерини харид қилса, чатбот Chrome браузерига чуқурроқ интеграция қилиниши мумкин.
Аввалроқ АҚШ Адлия вазирлиги Googleдан браузер эгалигидан воз кечиш ва бошқа компаниялар билан ўз маҳсулотларида технологик гигант қидирув тизимидан фойдаланиш бўйича шартномалар тузишни тақиқлашни талаб қилиб, судга мурожаат қилган эди. АҚШ ҳукумати Googleни монополия мақомидан маҳрум қилмоқчи, бу эса потенциал рақобатчиларнинг "интернет қидирувининг катта қисмини назорат қилишига" тўсқинлик қилмоқда.