Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

OpenAI бош директори ишдан бўшатилди

OpenAI бош директори ишдан бўшатилди

OpenAI бош директори (ChatGPT AI чатботига эгалик қилади) Сем Алтман ўз лавозимини ва директорлар кенгашини тарк этади. Бу ҳақда компания баёнотида айтилди.


Қайд этилишича, директорлар кенгаши Алтман "кенгаш билан ўзаро муносабатларида ҳар доим ҳам очиқ бўлавермайди ва бу унинг ўз вазифаларини бажариш қобилиятини чеклайди”, деб ҳисоблайди.

“Биз Семнинг OpenAI нинг асос солиши ва ривожланишига қўшган кўп ҳиссаси учун миннатдормиз. Шу билан бирга, биз олдинга силжишда янги раҳбарият зарур деб ҳисоблаймиз”, дейилади баёнотда.

OpenAI 2015 йилда Сем Алтман ва тадбиркор Илон Маск томонидан ишга туширилган, лекин уч йилдан сўнг Маск директорлар кенгашидан истеъфога чиққан эди.

Киритилди: 16:31 18.11.2023. Ўқилди: 3008 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!