Маълум қилинишича, профилли қувурлар ва металл чивиқлар ўриндиқ каркасининг конструкциясида аввалдан кўзда тутилган бўлиб, уларнинг ўлчами ва материали техник талабларга мос келади.
Onix ўриндиқлари General Motors халқаро стандартлари асосида зарур синовлардан ўтган ва сертификатланган.
Таъкидланишича, профилли қувур ишлатилиши ўриндиқда нуқсон борлигини англатмайди. Унинг сифати ва хавфсизлигини фақат ички қисмларига қараб баҳолаб бўлмайди.