Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди

"Олтин тўп-2025" тақдирлаш маросимининг санаси ва жойи эълон қилинди

Жаҳон футболидаги энг нуфузли мукофотни топшириш маросими 22 сентябрь куни Париждаги муҳташам Шатле театрида ўтказилади.

"Олтин тўп" ўтган йили эълон қилинганидек, УЕФА ҳамда France Football ва L’Équipe медиакомпанияларига эгалик қилувчи Groupe Amaury ўртасидаги ҳамкорлик доирасида ўтказилмоқда. "Олтин тўп" мукофоти 1956 йилдан буён ҳар йили France Football томонидан топширилади ва футболчининг ажойиб ютуқлари ҳамда ноёб истеъдодини эътироф этиш учун бериладиган энг нуфузли мукофот ҳисобланади.

Франция пойтахтида ўтказиладиган маросимда 2024/25 йилги мавсум бўйича қуйидаги мукофотлар топширилади:

эркаклар учун "Олтин тўп", аёллар учун "Олтин тўп", Копа соврини (21 ёшгача бўлган энг яхши эркак ва аёл футболчиларга), Яшин соврини (эркаклар ва аёллар футболидаги энг яхши дарвозабонга), Герд Мюллер соврини (эркаклар ва аёллар футболидаги мавсумнинг энг яхши тўпурарига), Йохан Кройф соврини (эркаклар ва аёллар футболидаги энг яхши мураббийларга), шунингдек, L’Équipe ва Peace and Sport ташкилотлари томонидан ҳамжиҳатлик ҳаракатлари ёки ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлагани учун футболчиларга бериладиган Сократес мукофоти.

Ушбу мавсум мукофотлари учун номзодлар 6 август куни эълон қилинади.

Киритилди: 19:18 19.05.2025. Ўқилди: 735 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!