Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Олтин нархи тушиб кетди

Олтин нархи тушиб кетди

Олтиннинг биржадаги нархи апрель ойи бошидан бери энг паст даражага тушди. Чикаго товар биржасида (CМЕ) 14 май, чоршанба куни бўлиб ўтган савдоларда олтиннинг июнь фьючерслари 1,69 фоизга арзонлашиб, бир унция учун 3193 долларни ташкил этди.

Олтин арзонлашмоқда, чунки АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо сулҳи хавфсиз активларнинг жозибадорлигини пасайтирди, деб ёзади Reuters. АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо кескинлигининг юмшаши глобал рецессия хавфини камайтирди ва инвесторларнинг рискка бўлган иштаҳасини оширди.

Ўтган ойда олтин нархи савдо урушининг кучайиши билан боғлиқ хавотирлар фонида бир унция учун 3500 доллардан ошиб, рекорд даражага етди.

Киритилди: 21:39 14.05.2025. Ўқилди: 889 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!