Олтин нархи бир унция учун 3300 долларлик чегарани ошиб, рекорд юқори даражага етди: инвесторлар АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо зиддиятларидан юзага келган беқарорликдан сақланиш йўлини изламоқда.
16 апрель чоршанба куни спот олтин нархи бир унция учун 3317,90 долларга етиб, янги рекорд ўрнатди.
Нархнинг кескин кўтарилиши Трампнинг божхона сиёсати, марказий банкларнинг олтинни фаол харид қилиши ва АҚШ Федерал захира тизимининг фоиз ставкаларини пасайтириш эҳтимоли туфайли қайта бошланди.
"Олтин жаҳон аҳволининг ҳозирги ҳолатини акс эттириш учун қайта мослашмоқда. Агар нарх бизга бирор нарсани айтаётган бўлса, бу аниқ хавотирли сигнал," - деди мустақил таҳлилчи Росс Норман. "Олтин учун кейинги мўлжал - 3500 доллар. Бу тез орада содир бўлишини кутинг," - дея қўшимча қилди Норман.