Бугун 25 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Олтиариқ туманида хонадондан «марихуана» гиёҳвандлик моддаси топилди

Олтиариқ туманида хонадондан «марихуана» гиёҳвандлик моддаси топилди

Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида 23 июнь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Бозорбоши маҳалла ҳудудида яшовчи М.С.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонда 2,43 грамм «Марихуана» гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Киритилди: 20:34 01.07.2022. Ўқилди: 3460 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!