Манбаларда айтилишича, олманинг асл ватани Марказий Осиё бўлиб, дунёда етти мингга яқин тури мавжуд. Ривоятларга кўра, бу «жаноби олийлари» Ер юзида инсон насли пайдо бўлишига сабабчи бўлган экан!
Кўпчилик олимларнинг таъкидлашича, олма пўстлоғида қонни ортиқча холестериндан тозаловчи, саратон ҳужайралари ўсишини тўхтатувчи моддалар мавжуд, шу боис бу мевани пўстини арчимасдан ейиш тавсия этилади.
Ёш болаларга эса чайнаш рефлекси тўлиқ шаклланмагунча, олманинг пўстини арчиб, қирғичдан ўтказилган бўтқа ҳолида берган маъқул.
🗯 Юрак тўхтовсиз ишлайди. Танамизнинг ушбу энг муҳим аъзоси ҳақида бир қайғуриш муҳим ва кечиктириб бўлмас зарурат. Ёшлар орасидаги инфаркт ва инсульт ҳолатлари сони йил ўтган сайин ортиб бораётгани ҳам бунга яққол далилдир.
🗯 Олма қондаги зарарли холестерин даражасини 30 фоиз пасайтиришга қодир.
🗯 Шу йўсинда артерияларда тиқилиш хавфи ҳам камаяди.
🗯 Кунига атиги битта донадан олма ейиш юрак саломатлигини сезиларли даражада ошириши мумкин.
🗯 Олмани ташқи пўчоғи билан истеъмол қилиш аҳамиятлидир, ахир барча фойдали моддалар айнан унда жойлашган