Олмалиқ шаҳрида «Наврўз» байрамини юқори савияда ўтказиш, шаҳарда жамоат тартибини сақлаш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, турли фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, жорий йилнинг 18 март куни соат 22:00 дан 19 март куни соат 22:00 гача айрим кўчаларда қатнов ҳаракати чекланади.
Жумладан, Олмалиқ шаҳридаги Амир Темур кўчасининг «Камалак» чорраҳасидан «Гулшан» кўчаси билан кесишган қисмигача бўлган Фурқат, Юксалиш, А.Навоий, Истиқбол туташган кўчалари, шунингдек, Юксалишнинг Парвоз кўчаси билан кесишган қисми ёпилиб, автомобиль транспорт қатнови ҳаракати вақтинча тўхтатилади.