Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 10 февраль куни бир дона Malibu-2 хизмат машинасини харид қилиш учун шартнома тузди. Бу ҳақда Давлат харидлари порталида маълумот берилган.
Қайд этилишича, хизмат машинасининг нархи 325 миллион 950 минг сўмга тенг.
Маълумот учун, вазирликка 14 январь куни Абдуқодир Тошқулов раҳбар этиб тайинланган эди.