Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларида бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади

A A A
Олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларида  бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади

Ҳукумат қарори (655-сон, 22.10.2021 й.) билан Олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔰Қарорга кўра, олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари қуйидагилар:

➖ Ички ишлар вазирлиги академияси;
➖ Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти.

🔘 Мазкур таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади.

➡️ Бакалавриат таълим йўналишида ўқитиш кундузги, масофавий ва сиртқи (махсус сиртқи) таълим шаклларида амалга оширилади.

☑️ Кундузги таълим шаклида ўқиш камида 3 йил давом этади.

⏳ Бакалавриатда ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда (масофавий), сиртқи таълим давомийлиги олий маълумотга эга бўлмаган ходимлар учун камида 4 йил, олий маълумотга эгалар учун 3 йил этиб белгиланади.

📋 Курсантлар 1-босқич таълим муддати якунланганидан сўнг муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳисобланади ва уларга ҳарбий гувоҳнома берилади.

🗓 Магистратура мутахассисликларида ўқитиш кундузги ёки масофавий таълим шаклларида амалга оширилиб, ўқиш давомийлиги камида 1 йилни ташкил этади.

📌 Шунингдек, таълим муассасалари бошқарув соҳасига мутахассис кадрларни мақсадли тайёрлаш учун 2 босқичли (икки йиллик) магистратурани ташкил этиши мумкин. Бунда битирувчиларга илмий ва педагогик фаолият билан шуғулланиш имконияти берилади.

❕Таълим муассасалари битирувчиларига диплом билан бирга ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган намунадаги кўкрак нишони берилади.

Киритилди: 16:31 23.10.2021. Ўқилди: 2288 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!