Бугун 27 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Олий ҳарбий таълим муассасаларида навбатдаги битирув маросимлари бўлиб ўтди

Олий ҳарбий таълим муассасаларида навбатдаги битирув маросимлари бўлиб ўтди

Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасаларида офицер бўлишни мақсад қилиб, белгиланган муддат давомида танлаган соҳалари бўйича таълим-тарбия олган ўғлонларнинг навбатдаги битирув тантаналари бўлиб ўтди.

Олий ҳарбий таълим муассасаларида навбатдаги битирув маросимлари бўлиб ўтди

Мамлакатимиздаги энг нуфузли ва таянч олий ҳарбий таълим муассаса саналган Қуролли Кучлар академиясида ўтказилган битирув тадбирида мазкур олий ҳарбий таълим даргоҳининг ва Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академияси битирувчилари сафларга кузатилди.

Олий ҳарбий таълим муассасаларида навбатдаги битирув маросимлари бўлиб ўтди

Ушбу тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов иштирок этиб, ёш офицерларни самимий қутлаб, уларга таълим-тарбия берган устоз-мураббийлар ва ота-оналарнинг меҳнатини эътироф этди. Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам битирувчиларга ўзларининг самимий тилакларини билдирдилар.

Олий ҳарбий таълим муассасаларида навбатдаги битирув маросимлари бўлиб ўтди

Шунингдек, ота-оналар, ёзувчи ва шоирлар ҳамда Қуролли Кучлар фахрийлари битирувчиларни қутлаб, уларнинг келгуси хизмат фаолиятларида ва шахсий ҳаётларида улкан муваффақиятлар тилади. Ёш лейтенантлар ҳам зиммаларидаги улкан масъулиятни ҳис қилган ҳолда билдирилган юксак ишончга муносиб фаолият юритишга ваъда бердилар. Битирув маросими турли саҳна чиқишлари ва концерт дастурлари билан давом этди.

Олий ҳарбий таълим муассасаларида навбатдаги битирув маросимлари бўлиб ўтди

Қарши шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиация билим юртида ҳам само лочинлари сафларга тантанали кузатилди. Бу йилги битирув билим юрти шонли тарихида 26-битирув сифатида ўрин эгаллади.

Олий ҳарбий таълим муассасаларида навбатдаги битирув маросимлари бўлиб ўтди

Тадбирда мудофаа вазирининг ўринбосари — Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони генерал-майор Аҳмад Бурҳонов ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-майор Зайнобиддин Иминов, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этиб, битирувчиларнинг келгусидаги фаолиятларига омад ва зафарлар тилади.

Олий ҳарбий таълим муассасаларида навбатдаги битирув маросимлари бўлиб ўтди

Дарҳақиқат, бугунги битирувчилар 5 йил мобайнида билим юртида замонавий билим олиб, интеллектуал салоҳиятли кадр сифатида тайёрланиб, Қуролли Кучларимизнинг Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари таркибига муносиб учувчи ва муҳандис сифатида кузатилди.

Олий ҳарбий таълим муассасаларида навбатдаги битирув маросимлари бўлиб ўтди

Мамлакатимиздаги яна бир нуфузли ва таянч олий ҳарбий таълим муассасаларидан бири саналган Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида ўтказилган битирув тадбирлари юқори савияда ташкил қилинди.

Олий ҳарбий таълим муассасаларида навбатдаги битирув маросимлари бўлиб ўтди

Билим юрти битирувчиларига диплом ва кўкрак нишонларини мудофаа вазирининг жанговар тайёргарлик бўйича ўринбосари полковник Қодиржон Турсунов, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, Қуролли кучлар фахрийлари ҳамда бошқа давлат ва жамоат ташкилотларидан келган меҳмонлар биргаликда тантанали топширдилар. Уларга янги-янги довонларни забт этишларида толмас куч-қувват тилашди. Ёш офицерлар ҳам зиммаларидаги улкан масъулиятни ҳис қилган ҳолда ўзларига билдирилган юксак ишончни келгусидаги муносиб фаолияти билан оқлашга ваъда бердилар.

Олий ҳарбий таълим муассасаларида навбатдаги битирув маросимлари бўлиб ўтди

Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида ўтказилган битирув маросимида белгиланган муддат давомида танлаган соҳалари бўйича таълим-тарбия олган курсантлар ҳам қўлларига диплом ва кўкрак нишонларни олар экан, муассасада яратилган шарт-шароитлар, берилган билим, тажриба ва кўникмалар учун миннатдорчилик билдирди.

Олий ҳарбий таълим муассасаларида навбатдаги битирув маросимлари бўлиб ўтди

Тантанали маросимда сўзга чиққанлар ёш офицерларни самимий табриклаб, келгуси фаолиятларига улкан зафарлар тилади.

Олий ҳарбий таълим муассасаларида навбатдаги битирув маросимлари бўлиб ўтди

Алоқа ҳарбий институти битирувчиларига диплом ва кўкрак нишонларини мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал-майор Ҳамдам Қаршиев Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳамда бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан биргаликда тантанали топширди.

Олий ҳарбий таълим муассасаларида навбатдаги битирув маросимлари бўлиб ўтди

Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги барча олий ҳарбий таълим муассасаларида курсантларнинг битирув маросимлари юқори савияда ўтказилди. Жойлардаги байрамона тадбирларда ёш лейтенантлар тантанали марш билан сафларга кузатилди.

Олий ҳарбий таълим муассасаларида навбатдаги битирув маросимлари бўлиб ўтди

Киритилди: 23:49 24.06.2023. Ўқилди: 3088 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!