Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Олий аттестация комиссияси раҳбари Аҳмадбек Юсупов лавозимидан озод этилди

Олий аттестация комиссияси раҳбари Аҳмадбек Юсупов лавозимидан озод этилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан, Аҳмадбек Тоджиевич Юсупов Олий аттестация комиссияси раиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда 26 май куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Юсупов ОАК раиси лавозимида 2015 йил 11 ноябрдан буён ишлаб келаётган эди.

2026 йил апрел ойи бошида Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Шавкат Аюпов илмий ишларда плагиат кўпайиб кетгани, Ўзбекистон нуфузсиз “илмий” журналлардаги мақолалар сони бўйича етакчига айланиб қолгани сабаб ОАК фаолиятини танқид қилган, комиссия унинг танқидига раддия берганди.

Кеча, 25 май куни Шавкат Аюпов ва олий таълим вазири Қўнғиротбой Шарипов ўз таклифларини давлат раҳбари ҳузурида тақдимот қилди. Йиғилишда Олий аттестация комиссиясини Олий таълим вазирлиги тизимидан чиқариб, Фанлар академияси тизимига ўтказиш таклифи ҳам илгари сурилди.

Комиссия фаолиятини тубдан такомиллаштириш, илмий кенгашлар масъулиятини ошириш ва улар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш назарда тутилмоқда. Илмий даража бериш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш ҳам кўзда тутилган.

Киритилди: Бугун 14:47. Ўқилди: 288 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!